Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Когда зачесть НДС по расходам под урожай будущего года - читать на buxgalter.uzКогда импортеру перейти на уплату налога на прибыль - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру определить базу по налогу на прибыль - читать на buxgalter.uzКак отчитаться налоговому агенту по доходам нерезидентов - читать на buxgalter.uz

Атроф табиий муҳитнинг мониторинги кенгайтирилади

09.09.2019

Читать на русском языке

 

Унга янги компонентлар киритилди: коллектор-дренаж сувларининг сифат таркиби, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атроф-табиий муҳитнинг санитария-гигиеник мониторинги (ВМнинг 5.09.2019 йилдаги 737-сон қарорига қаранг).

 

Ҳар бир ташкил этувчи кесимида мониторинг ўтказиш регламенти янгиланган Низомда батафсил баён этилган, у 2002 йилдаги ҳужжат ўрнига қабул қилинди. Мониторинг дастури Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва 5 йилда 1 марта қайта кўриб чиқилади (амалдагиси 2020 йилгача мўлжалланган, таҳр.).

 

Махсус ваколатли давлат органлари – Давлат экология қўмитаси, Ўзгидромет, Сув хўжалиги вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Давлат ўрмон хўжалиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги – мониторингни амалга ошириш учун зарур бўлган намуналарни олиш учун олдиндан белгиланган нуқталарга, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудида жойлашган нуқталарга бизнес-омбудсман билан қўшимча равишда келишмасдан тўсиқсиз кириш ҳуқукига эга.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган мавжуд субъектлар атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар, уларга туташ ҳудудларда эса стационар кузатиш пунктлари (постлари) билан жиҳозланади. Харажатлар хўжалик юритувчи субъектлар  гарданига тушади.

 

2021 йилнинг бошига келиб атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси тўлиқ фаолият кўрсатиши керак. Географик маълумотлар ҳамда зарур объектлар ҳақида улар билан боғлиқ бўлган ахборотни график визуаллаштириш орқали ГИС-технологиялар асосида тақдим этилади. Маълумотлар базаси Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази шакллантиради. У махсус ваколатли давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган маълумотларни тўплайди, сақлайди ва қайта ишлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари милий базасида эълон қилинган ва 6.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.