Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Аттестат ва дипломга апостиль қўйилиши қимматроқ бўлади

09.10.2019

Читать на русском языке

 

Таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун оширилган йиғим жорий этилди (30.09.2019 йилдаги 821-сон ВМҚга қаранг).

 

Маълумот учун: апостиль – ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган 1961 йилги Гаага конвенциясига мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.  

 

Мазкур ҳолатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан йиғим ундирилади. Унинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20%ини ташкил этади, бу бошқа ҳужжатлардагига қараганда 2 баравар кўпдир. Келиб тушган маблағларнинг 60%и Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳисобрақамида қолади, 40%и эса – давлат бюджетига ўтказилади.   

 

Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар Президентнинг 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорининг 10-банди «а» кичик бандига мувофиқ тайёрланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.