Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Афв этиш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш ишлари бошланди

03.10.2017

 

Президент 29.09.2017 йилдаги Ф–5071-сон «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишга имзо чекди.

 

Ҳужжат билан Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича махсус комиссия ташкил этилди. Унинг таркибига Президент девони, Олий Мажлис, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд тизими ва бошқа идоралар вакиллари киритилди. Махсус комиссияга Бош прокурор бошчилик қилади.  

 

Унга ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг иш натижалари бўйича Президент ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этиш топширилди (10 ноябргача). Ўз навбатида мазкур комиссия тақдим этилган материалларни 20.11.2017 йилгача кўриб чиқади.

 

Ташкил этилган ишчи гуруҳлар 30.10.2017 йилгача тегишли муассасаларга бориб, жазо ўтаётган маҳкумларинг шахсий иши, материаллари ва шахсини синчковлик билан, шу жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш йўли билан ўрганиши керак.

 

Улар қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши даркор:

  • содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига, шу жумладан маҳкумнинг жиноят содир этилишидаги иштироки даражасига;
  • маҳкумнинг қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлигига;
  • жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланишига, бошқа оқибатларнинг бартараф қилинишига, шунингдек айбни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларнинг мавжудлигига;
  • судланганлик ҳолатининг мавжудлигига, шу жумладан судланганликнинг тугалланганлиги ёки олиб ташланганлигига;
  • маҳкумнинг шахсини тавсифловчи маълумотларга, унинг ёши, соғлигининг ҳолати, оилавий аҳволига;
  • жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиблигига.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 30.09.2017 йилда кучга кирди. 


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег Заманов, 

 экспертимиз.