Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли в договоре аренды указывать минимальные ставки арендной платы Как создать «гибридный счет-фактуру» в сервисе DIDOX.UZ Внимание: изменения в условиях просмотра публикаций Как учитывать списание ГСМ

Август ойининг биринчи якшанба куни Темирйўлчилар куни деб эълон қилинди

02.08.2017

Президентнинг тегишли 2.08.2017 йилдаги ПФ-5128-сон фармони имзоланди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Август ойининг биринчи якшанба куни Темир йўл транспорти ходимлари куни бўлади.  Бу темир йўлларда юк ва йўловчиларни ташиш ҳажмини ошириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида охирги йилларда эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш ҳамда янада ривожлантириш, соҳа ходимларини ҳар томонлама кўллаб-кувватлашни таъминлаш максадида амалга оширилди.

 

“Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2 ой муддат ичида ишлаб чиқилади ва Олий Мажлис Конунчилик палатасига киритилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

 экспертимиз.