Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

Авто ойнасининг тусини ўзгартиришга рухсатнома қандай олинади

28.08.2018

Читать на русском языке

ИИВ, Бош прокуратура ва ДХХнинг қарори (рўйхат рақами 3059, 25.08.2018 й.) билан енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 547-сон қарори билан жорий йилнинг 1 августидан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар автомобиллари ойналарининг тусини ўзгартиришга пулли асосда рухсат берилди. Тусини ўзгартириш учун нархлар ва қорайтиришнинг рухсат этилган фоизлари ҳақида – бу ерда.

 

Рухсатнома қаерда ва қандай олинади

 

Ойнанинг тусини ўзгартириш учун рухсатнома ҳудудий ДЙҲХХнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинма (бўлим, бўлинма, пункт)лари томонидан ўзининг хизмат кўрсатиш ҳудудида рўйхатга олинган автомобиллар учун берилади.

 

Ойналарнинг тусини ўзгартириш ИИВ ҳузуридаги “Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК (бундан буён Марказ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

 

Эътибор беринг! Авто олд ойнасининг тепа қисми тусини эни 14 см дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлиги 30%дан кам бўлмаган полоса шаклида ўзгартиришга рухсатнома олиш талаб этилмайди. У авто эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилиши мумкин.

 

Қуйидагилар рухсатнома олиш учун тасдиқланган шаклда ариза беришлари мумкин:

  • жисмоний ва юридик шахслар – резидентлар;
  • чет эл фуқароси ёки Ўзбекистонда яшаш мақомига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахс ёки чет эл фуқаросининг ИИОда доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи қайд этилган миллий паспортига эга бўлган шахс;
  • чет эл давлатларининг мамлакатимизда фаолият кўрсатувчи ваколатхоналари ёки юридик шахслари.

 

Аризага:

1) авто эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

2) автомобилнинг эгасига тегишлилигини тасдиқловчи (техник паспорт, техник талон) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

3) юридик шахсларга тегишли бўлган автомобиллар ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатномани олишга ишончнома ва ишончнома берилган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

4) тўлов амалга оширилганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати илова қилинади.

 

Рухсатнома 1 йил муддатга берилади. Эгаси уни амал қилиш муддати тугашидан олдин фойдаланишдан воз кечган тақдирда, тўловнинг қолган қисми қайтарилмайди.

 

Рухсатнома тегишли ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасига хизмат кўрсатувчи Марказ филиалига ишларни амалга ошириш мақсадида бериш учун мурожаат этувчи шахсга берилади.

 

Филиал томонидан тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ ойналарнинг тусини ўзгартириш ишлари бажарилади, рухсатноманинг орқа томони тўлдирилади, имзоланади ва шахсий штамп босилади. ДЙҲХХнинг худудий бўлинмаси ходими автонинг ҳисобга олиш (электрон ва қоғоз шаклдаги) маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритади: берилган рухсатноманинг серияси, рақами, берилган жойи, вақти ва амал қилиш муддати.

 

Бу – муҳим! Барча ишлар аризани қабул қилишдан бошлаб рухсатнома берилгунга қадар 2 соат ичида амалга оширилиши шарт.

 

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартиб асосида амалга оширилади.

 

Ойнанинг тусини ўзгартиришга тақиқ ва рухсатномани қайта расмийлаштириш

 

 Қуйидаги ҳолларда ойналарнинг тусини ўзгартириш рад этилиши мумкин:

  • ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
  • тақдим этилган ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;
  • автонинг ойналарида тусини ўзгартириш имконини бермайдиган механик шикастланишлар мавжуд бўлганда.

 

Автонинг эгаси ўзгарганда янги эгасига аввалги рухсатноманинг қолган амал қилиш муддатига ДЙҲХХ органларида қайта рўйхатдан ўтказиш вақтида қайта расмийлаштириб берилади. Аввал берилган рухсатнома авто қайта рўйхатга олинаётган жойдаги ДЙҲХХ бўлинмасига топширилиши шарт. Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун ЭКИҲнинг иккидан бир қисми миқдорида тўлов ундирилади.

 

Қайта расмийлаштириш:

  • автони қайта жиҳозлаш, давлат рақам белгиси ва рўйхатга олиш гувоҳномаси ўзгартирилганда;
  • жисмоний шахснинг фамилия, исми, шарифи ўзгарганида, юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг турар жойи (почта манзили) ёки номланиши ўзгартирилганда;
  • ойналарнинг туси ўзгартирилганда ҳам амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_