Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как продать квартиру работнику: бухучет и налоговые последствия Что делать экспортеру, если программа приняла в зачет сумму больше положенной В НК внесли нормы об уплате налогов в рассрочку без залога Какие выплаты относятся к доходам в виде оплаты трудаВ ЕНСТ появилась возможность обновлять данные при замене паспортов

Автомобиль учун – электрон суғурта полиси

16.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2020 йилдаги «Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 780-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда электрон турдаги суғурта хизматларини (кейинги ўринларда – Е-полис) 2019 йилдан буён амал қилаётган Транспорт воситалари эгаларини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими доирасида реализация қилиш белгиланган.

 

Молия вазирлигининг Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига 2021 йил 1 июлга қадар мажбурий суғурта қилиш, ягона ахборот тизими доирасида электрон полисларни сотиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ахборот модулларини суғурта компаниялари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялашган ҳолда жорий қилиш топширилди.

 

Ҳужжат билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидалари тасдиқланган, унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби;
  • суғурталанувчи ва суғурта ташкилотлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви;
  • электрон турдаги мажбурий суғурта шартномаси тузилганлиги тўғрисида хабарнонома;
  • хабарнома мазмунига қўйиладиган талаблар.

 

Молия вазирлигига суғурта компаниялари билан биргаликда 2021 йил 1 мартдан бошлаб Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга ошириш топширилди. Е-полис қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилади ва бир йил муддатга расмийлаштирилади.

 

Суғурта ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари билан электрон полисни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.