Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ИНСТРУКЦИЯ: как отражать код цифровой маркировки в ЭСФ и чеках онлайн-ККТ Инструкция: как оформлять ЭСФ при импорте услуг через комиссионера 82 товарных позиции освобождены от импортной таможенной пошлины Как определить цену сделки

Автомобиль йўллари бўйида АЁҚШ қуришга рухсатномани қандай олиш мумкин

09.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 1.03.2021 йилдаги «Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 111-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 24.08.2020 йилдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинди.

 

Маъмурий регламентда тадбиркорлик субъектлари мазкур давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши белгиланган.

 

Мазкур Регламент қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • аҳоли яшаш мавзелари, даҳалари ва ёпиқ объектларнинг ички ҳудудларидаги объектлар;
  • қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган далалар, экин майдонларининг ички ҳудудларидаги объектлар;
  • йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлнинг қатнов қисмида эркин ҳаракатланишига халақит қилмайдиган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган ҳар қандай объектлар.

 

Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўрсатилади.

 

Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

 

Давлат хизматлари ушбу Регламентга иловада берилган схема бўйича кўрсатилади.

 

Давлат хизматлари кўрсатилиши учун БҲМнинг 30%и миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, Регламентда белгиланган йиғим суммасининг 90%и ундирилади.

 

Регламентда Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ундириладиган йиғим суммасини тақсимлаш тартиби белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.03.2021 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий.