Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПлательщик НДС реорганизован путем присоединения: как возмещается НДС Что меняет цифровая маркировка в торговле прохладительными напитками (часть 2) Как правильно в чеках онлайн-ККТ отражать наименование товаров и услуг Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года

Автомобилда халқаро ташишга рухсатномалар онлайн тарзда берилади

10.07.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2023 йилдаги 277-сон қарори билан Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан, рухсатномаларда автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш турлари (икки томонлама, транзит ёки учинчи давлатга/дан ташиш) ва улардан фойдаланиш шартлари кўрсатилади.

 

Рухсатномалар қуйидаги турлар учун берилади:

  • икки томонлама юк ташиш учун;
  • транзит юк ташиш учун;
  • учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;
  • икки томонлама/транзит юк ташиш учун;
  • икки томонлама қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;
  • транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;
  • икки томонлама/транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун.

 

Хорижий/кўп томонлама рухсатномалар олиш тўғрисида ариза миллий ташувчи томонидан ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда “E-авто рухсатнома” ААТ орқали тақдим этилади. У олинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

 

Рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш “E-авто рухсатнома” ААТда автоматик тарзда амалга оширилади.

 

Рухсатномалар улар берилган кундан бошлаб 90 календарь кун ичида ваколатли органга қайтариш шарти билан миллий ташувчиларга берилади.

 

Ҳар бир бериладиган хорижий/кўп томонлама рухсатнома учун БҲМнинг 1/4 миқдорида йиғим ундирилади.

 

Миллий ташувчи томонидан унга берилган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқлар учинчи шахсларга берилганлиги аниқланган тақдирда, “E-авто рухсатнома” тизимида автоматик тарзда ушбу ташувчига - 3 ой муддатга барча хорижий/кўп томонлама рухсатномалар берилиши тўхтатилади. Ҳуқуқбузарлик йил давомида такрорланган тақдирда – 6 ой муддатга тўхтатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.07.2023 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев.