Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uz

Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида кечаю кундуз ишлайдиган санузеллар бўлиши лозим

25.09.2019

Читать на русском языке

 

Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди (21.09.2019 йилдаги 793-сон ВМҚга қаранг).

 

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС), автомобилларга газ қуйиш станциялари (АГКС) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларига (АЁҚС) мажбурий талаб белгиланди. 2020 йил 1 мартдан бошлаб улар жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кечаю кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларисиз фаолият кўрсата олмайдилар. 20 ноябрга қадар зарурат бўлганда, санузеллар қуриш учун қўшимча ер участкалари ажратилади.

 

Мазкур талабга риоя қилиниши қатъий назорат қилинади:

биринчидан,  республика ва ҳудудий махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилади. 2019 йил 15 ноябрга қадар АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларни уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан тўлиқ хатловдан ўтказадилар.

иккинчидан, ҳудудий ишчи гуруҳлар қарор ва талабларини 2 ой мобайнида бажармаганларга қуйидаги чоралар кўрилади:

  • “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳудудий бўлинмалари АГТКСларга газ етказиб беришни вақтинча тўхтатади;
  • “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳудудий нефть базалари аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмагунича АЁҚСларга нефть маҳсулотлари етказиб беришни вақтинча тўхтатади;
  • лицензия талаблари ва шартлари бажарилмаганлиги муносабати билан АГТКС ва АЁҚСлар орқали сиқилган ва суюлтирилган газни сотиш фаолиятини амалга ошириш лицензиясининг амал қилишини тўхтатадилар.

 

АГТКС, АГҚС ва АЁҚС эгаларига станциялар ҳудудида савдо шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул Wi-Fi зоналари ташкил қилиш тавсия этилди. Келаси йилнинг 1 сентябрига қадар ҳар бир ҳудудда биттадан намунавий АГТКС, АГҚС ва АЁҚС пайдо бўлади. Ҳар йили мукофот фонди ва “Quality service” сертификати берилишини назарда тутувчи “Энг яхши АГТКС”, “Энг яхши АГҚС” ва “Энг яхши АЁҚС” танлови ўтказилади. 

 

Тадбиркорлик субъектларига жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган тоифаларга ажратилган сервис объектларини жойлаштиришнинг намунавий мастер-режаси беғараз асосда берилади:

  • “Service area” - автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари, умумий овқатланиш объектлари, мотеллар, техник сервис пунктлари, автомобилларни ювиш шохобчалари, дўконлар, санитария-гигиена шохобчалари ва Wi-Fi нуқталари;
  • “Service point”  - автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари, умумий овқатланиш объектлари, дўконлар, санитария-гигиена шохобчалари.

 

Сервис объектларини ташкил қилган юридик шахсларга  “Service area” дан 3 км радиусда ташқи реклама объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун 5 та нуқта, “Service point” - 2 та нуқта 3 йилга беғараз асосда ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.