Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли помощь неработающему пенсионеру Как поступить, чтобы кассу не отключили за ошибки ИКПУ Отзывы об экзаменах на АССА «DIPifr-рус»: Алишер ЮЛДАШОВ («Sanoat Energetika Guruhi») Акцизный налог по нефтепродуктам, алко- и табачной продукции проиндексирован на 10% Что нужно знать бухгалтеру о налоговом аудите Как платят социальный налог отдельные категории физических лиц

Автомобилни ижара бериш тартиби соддалаштирилди

11.02.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 9 февраль куни «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-752-сон Қонун имзоланди.

 

Эндиликда, автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси воситасида электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда, электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга булади. Қўшимча ФКнинг 565-моддасига киритилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасининг биринчи қисми олтинчи хатбоши билан тўлдирилди. Эндиликда, ССП хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлайди, бундан ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юзага келган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатлари мустасно.

 

Шунингдек, СКнинг 483-моддасида белгиланган вақтинчалик солиқ имтиёзларининг муддати узайтирилди. Агар илгари ҚҚС бўйича имтиёз 2021 йил 1 майдан 31 декабргача тақдим этилган бўлса, энди бу муддат 2021 йил 1 майдан 2022 йил 30 апрелгача белгиланди. СКнинг 483-моддаси 10-қисмида назарда тутилган имтиёз ҳам 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида 10.02.2022 йилда эълон қилинди ва расмий эълон қилинган кундан кучга кирди.


Саодат Усманова.