Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоговые последствия возникают при получении займа от учредителя-физлица Какие изменения предлагается внести в учет аренды Что меняется для работодателей по новому Указу №УП-126

Автони расмийлаштириш учун энди оширилган ставка қўлланилмайди

09.01.2018

 

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди.

 

2008 йилдан бошлаб Ўзбекистонда енгил автодан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни,  олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаров (кредит ташкилотлари билан гаров шартномасидан ташқари), лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун оширилган ставка қўлланилар эди.

 

У ҳар бир от кучи учун ЭКИҲнинг 5 бараварини ташкил этган ва:

  • фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган;
  • импорт қилиш (олиб келиш) санасидан 1 йилдан кам муддат ўтган ватанимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган машиналарга нисбатан амал қилган.

 

 Энди бу тартиб амал қилмайди. Автонинг “ёши” ҳануз давлат божи миқдорига таъсир кўрсатади, бироқ ставкалар анча паст:

 

Транспорт тури

 

 

Фойдаланиш муддатига боғлиқ ҳолда

3 йилгача

3 йилдан ортиқ

7 йилдан ортиқ

юк ташувчи ва енгил автотранспорт, шу жумладан, автобус, трактор, ўзи юрар машина

 

ЭКИҲнинг 10%и

 

ЭКИҲнинг 7%и

ЭКИҲнинг 5%и

чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт

ЭКИҲнинг 30%и

ЭКИҲнинг 20%и

ЭКИҲнинг 10%и

 

Бундан ташқари, жадвалда кўрсатилган ставкалар қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда камайтирилади:

  • эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида - белгиланган ставканинг 5%и миқдорида ундирилади;
  • банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автонинг олди-сотдиси белгиланган ставканинг 10%и миқдорида ундирилади;
  • ЙТҲ натижасида шикастланган автомототранспортнинг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш - бож миқдори унинг  яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Олег Заманов.