Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Автошиналар импорти: донаси учун камида 3$

08.04.2019

Читать на русском языке

 

Импорт божхона божлари ставкаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди (3.04.2019 йилдаги ПҚ–4265-сон қарорга қаранг).

 

Аввало божхона божлари ставкалари уч турда бўлишини эслатиб ўтамиз:

  • адвалор – солиқ солинадиган товарнинг божхона қийматига фоизларда ҳисобланади;
  • махсус – солиқ солинадиган товар бирлигига белгиланган миқдорда ҳисобланади;
  • аралаш – адвалор ва махсус турдаги ставкаларни ўзида жамлайди.

 

Амалдаги ставкаларга ўзгартиришлар киритилди: илгари адвалор ставкалар қўлланган иккита позиция бўйича аралаш ставкалар жорий этилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

2017 йилги ТИФ ТН коди

Товар номи

Импорт божхона божи ставкаси

04.04.2019 йилгача

04.04.2019 йилдан

4011

Янги пневматик резина шиналар ва покришкалар *

10%

10%, бироқ донаси учун камида 3 АҚШ доллари

4012

Пневматик резина, тикланган ёки фойдаланилган шиналар ва покришкалар; массив ёки ярим пневматик шиналар ва покришкалар, шина протекторлари ва гардиш тасмалари, резинали

20%

20%, бироқ донаси учун камида 3 АҚШ доллари

* Изоҳ.

4011800000 «Транспорт воситалари ва қурилишда, тоғ ишида ёки саноатда фойдаланиладиган машиналар учун янги шиналар» бундан мустасно, улар бўйича ставка – 0.

 

Шу тариқа, ўзгартиришлардан мақсад – импорт божхона божи суммасининг қуйи чегарасини жорий этиш. У импорт қилинаётган товар бирликлари сонини 3 АҚШ долларига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Сўнг оддий усул қўлланилади: аралаш ставка компонентларининг ҳар бири алоҳида (адвалор ва махсус ставкалар, таҳр.) ҳисобланади ва энг кўп чиққани тўланади.

 

Бинобарин, донаси 30 АҚШ долларидан кам бўлмаган янги ёки донаси 15 АҚШ долларидан кам бўлмаган тикланган (фойдаланилган) автошиналарни импорт қилишда тўланиши лозим бўлган бож миқдори ошди.

 

Шартли мисол: қиймати 100 АҚШ долларини ташкил этадиган, яъни донаси 25 АҚШ долларидан бўлган янги автомобиль шиналари комплектидан (4 дона) божхона божи суммаси ўзгартиришлар киритилгунга қадар 10 АҚШ долларини (100 АҚШ доллари х 10%) ташкил этган. Ўзгартиришлар киритилгандан кейин худди шу миқдор ва қийматда у 12 АҚШ долларини (100 АҚШ доллари х 10%, бироқ камида 3 АҚШ доллари х 4 дона) ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.