Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Автоташувчилар 3 ойдан 1 йилгача муддатга суғурталанишлари мумкин

30.07.2018

Читать на русском языке

 

«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди (26.07.2018 йилдаги ЎРҚ–488-сон Қонунга қаранг), улар 3 ой ўтгач амалга киритилади.

 

Биринчидан, йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси 3 ойдан 1 йилгача бўлган муддатга тузилиши мумкин.

 

Бу умумий қоидадан истиснодир, унга мувофиқ ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси қатъий 1 йилга тузилади. Шу тариқа, йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини темир йўл, ҳаво, дарё ва бошқа транспортда ташишни амалга оширишда (автомобиль транспортидан ташқари) фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси илгаригидек 1 йилга тузилади.

 

Қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим. Бунда ташувчи деганда шаҳар йўловчилар транспортида, темир йўл, ҳаво, автомобиль, дарё транспортида ва бошқа транспортда йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ва бунинг учун махсус лицензияга эга бўлган юридик шахс тушунилади (автоташишларни лицензиялаш тартиби – бу ерда). 

 

Йўловчиларнинг мол-мулки – уларнинг багажи ва ўзи билан бирга ташиётган қўл юки. Бинобарин, юкларни автомобиль транспортида ташиш (йўловчи багажи ва қўл юкидан ташқари) мазкур Қонун таъсири остига тушмайди. Тегишинча, киритилган тузатишлар ҳам уларга татбиқ этилмайди. Юклар автотранспортда ташилганда «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун қўлланилади, унинг доирасида суғурта шартномаси 1 йилга тузилади.   

  

Иккинчидан, белгиланишича, суғурта полисида ташувчининг транспорт воситаси (вагонлари) тўғрисидаги маълумотлар: тури, маркаси, модели, рақамли (танитувчи) белгиси, ишлаб чиқарувчи завод паспорти бўйича йўловчи сиғими кўрсатилган бўлиши керак. Ушбу ахборотни суғурта полисининг амалдаги таркиби билан бир қаторда кўрсатиш керак бўлади Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси 3-қисмига қаранг).

 

Бундан ташқари, суғурта полиси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхаларда расмийлаштирилиши керак. Тегишинча, ташувчи илгаригидек ўзи тасдиқлаган нусхасини эмас, балки ҳар битта транспорт воситасига суғурта полисининг асл нусхасини жойлаштиришга мажбур бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 1461-моддасига қаранг). 

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган, юқорида баён этилган тузатишлар 28.10.2018 йилдан кучга киради.   

 

        Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах