Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

Автотранспортни қайта рўйхатдан ўтказиш ставкалари кескин пасаймоқда

08.05.2024

Читать на русском языке

Ички ишлар вазирининг “Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (03.05.2024 йил, АВдаги рўйхат рақами 2303-6).

 

Киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, автотранспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов ставкаси БҲМнинг 10% миқдорида белгиланмоқда.

 

Илгари электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари, бошқа автотранспортлар учун эса – БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида тўлов амалга оширилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.05.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев