Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже акций по рыночной цене Как провести инвентаризацию маркированных товаров Какие льготы и преференции получили предприятия текстильной отрасли Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro

Айдар-Арнасой кўллар тизими экологияси мунтазам равишда назорат қилиб борилади

31.03.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2022 йилдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 136-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 22 февралдаги ПҚ–141-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Қарор билан Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш, сув сатҳини барқарор сақлаш, сув билан таъминлаш ва шўрланиш даражасини камайтириш бўйича республика ишчи гуруҳининг таркиби тасдиқланди. Ишчи гуруҳига қуйидагилар топширилган:

  • ҳар йили баҳор ва куз ойларида кўллар тизими билан боғлиқ экологик ҳолатни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, унинг салбий оқибатларини таҳлил қилиш ва олдини олиш бўйича таклиф киритиш;
  • мазкур қарорнинг бажарилишини тизимли назорат қилиш ҳамда масъул вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишларни ҳар чорак якуни бўйича таҳлил қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.

 

Ҳужжат билан белгиландики, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Арнасой” сув омборининг барча бино ва гидротехника иншоотлари ҳамда штат бирликлари Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида ўзгартиришсиз қолдирилади.

 

Қарор билан қуйидагилар ҳам тасдиқланган:

  • Айдар-Арнасой кўллар тизимидан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”;
  • “Айдар-Арнасой кўллар тизими” масъулияти чекланган жамиятининг моддий-техник базасини шакллантириш учун сотиб олинадиган моддий-техника воситаларининг рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.