Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Айрим давлат божлари июль ойидан бекор қилинади, барча чақалоқларга ЖШШИР берилади

13.06.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 12.06.2018 йилдаги «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ЎзАда жойлаштирилган. 

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

2018 йил 1 июлдан бошлаб…

 

Биринчидан, қуйидаги давлат божлари бекор қилинади:

  • никоҳ шартномасини (ЭКИҲнинг 25%и) ва алимент тўлаш ҳақида келишувни (ЭКИҲнинг 20%и) нотариал тасдиқлаганлик учун;
  • судлар томонидан оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек, туғилган вақти фактларини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун (ЭКИҲнинг 10%и).

 

Иккинчидан, герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 40%и, шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварақларига йўналтирилади. Улар фақат ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларининг узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўлаш ва мартаба даражалари учун қўшимчаларига, шунингдек, уларни моддий рағбатлантиришга (лавозим маошининг ва мукофотларнинг 100%и миқдоригача шахсий устамалар) ишлатилади.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб…

 

Биринчидан, ФҲДЁ органлари билан туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашиш йўлга қўйилади, шунингдек, туғилиш ва ўлим ҳақида ягона ноёб кодли унификацияланган электрон маълумотнома беришнинг ягона тартиби жорий қилинади.

 

Иккинчидан, белгиланган санага қадар фертиль ёшидаги аёлларни ҳисобга олиш ва ҳомиладорликнинг эрта босқичидан чақалоқ туғилгунига қадар ҳисобини олиб боришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади. У «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизими билан интеграция қилинади.

 

Учинчидан, келаси йилдан бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома қайд этилишида чақалоқларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) берила бошлайди.

 

Барча ёзувлар рақамланиб, онлайн-тўловлар жорий этилади

 

Кейинчалик «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизими билан интеграция қилиш учун ФҲДЁ органларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини рақамли кўринишга ўтказиш, ягона электрон архив фондини шакллантиришни 2022 йилга қадар тугатиш вазифаси топширилди.

 

Шу йилнинг сентябридан бошлаб эса давлат божи, герб йиғимлари ва бошқа тўловларни тўлашда электрон тўловлар (биллинг) механизми жорий этилиши керак. 

 

«Биронта ҳам бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас»

 

Қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш ва кейинчалик уларни ФҲДЁ органларида қайд этилишини таъминлаш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилди. Уларга туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари бошчилик қилади.

 

Улар қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказиши, унинг натижасида ушбу ҳолатларни манзилли қайд этиши шарт (1.07.2019 йилга қадар).

 

Мажбурият ва жавобгарлик чегараси белгиланди

 

Эслатиб ўтамиз, 1.07.2018 йилдан бошлаб ФҲДЁ органлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтади. Шу муносабат билан ҳужжатда айрим мансабдор шахсларнинг мажбурияти ва жавобгарлиги белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Мансабдор шахс

Мажбурияти ва жавобгарлиги

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари

ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари фаолияти, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш устидан умумий раҳбарликни амалга оширади

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари раислари

 

оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни кўришга шахсан масъул ҳисобланади

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг директори

 

ФҲДЁ бўлимларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини самарали мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини техник таъминлаш ва юритиш, шунингдек, ФҲДЁ архивларига раҳбарлик қилишга масъул ҳисобланади

Туманлар (шаҳарлар) ФҲДЁ бўлимлари мудирлари

қайд қилинаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг қонунийлиги учун шахсан масъул ҳисобланади

 

ФҲДЁ органларини, мамлакатимизнинг хориждаги консуллик муассасаларини ва фуқаролар йиғинларини қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳномалар бланкалари билан Адлия вазирлиги томонидан таъминлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_