Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Айрим даъво аризаларидан ундириладиган давлат божи миқдори оширилди

23.07.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2018 йилдаги 544-сон қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди.



Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Киритилган тузатишларга мувофиқ, фуқаролик ишлари бўйича судларга ва иқтисодий судларга мурожаат қилганда ундириладиган давлат божи миқдорлари оширилди. Ошириш дахл этадиган даъво аризалари турлари қуйидаги жадвалда акс эттирилган.

 

Даъво талабларининг туси

Давлат божи ставкаси

18.07.2018 йилгача

18.07.2018 йилдан

Фуқаролик ишлари бўйича судлар

Мулкий тусдаги даъво аризаларидан

даъво баҳосининг 2%и, бироқ камида ЭКИҲнинг 50%и

даъво баҳосининг 4%и, бироқ камида ЭКИҲнинг 1 баравари

 

Никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

ЭКИҲнинг 50%и

ЭКИҲнинг 2 баравари

Такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

ЭКИҲнинг 120%и

ЭКИҲнинг 4 баравари

Уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатланган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан

 

ЭКИҲнинг 50%и

 

ЭКИҲнинг 2 баравари*

Алоҳида кўриб чиқиладиган ишлар бўйича аризалардан (шикоятлардан)**

ЭКИҲнинг 10%и

ЭКИҲнинг 1 баравари

Иқтисодий судлар

Мулкий тусдаги даъво аризаларидан

даъво баҳосининг 1%и, бироқ камида ЭКИҲнинг 1 баравари

даъво баҳосининг 2%и, бироқ камида ЭКИҲнинг 1 баравари*

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг мулкий тусдаги даъво аризаларидан

 даъво баҳосининг 1%и

  

Изоҳлар:

* Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилганда белгиланган ставканинг 50%ини тўлайдилар.


** Алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар жумласига қуйидагилар киради:

  • юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги (ФПКнинг 295-моддасига қаранг);
  • болани фарзандликка олиш ҳақидаги;
  • фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги;
  • фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги;
  • шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги;
  • шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги;
  • вояга етмаган шахсни тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) тўғрисидаги;
  • мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ҳақидаги;
  • тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юритиш) тўғрисидаги;
  • йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги.


Кўриниб турганидек, айрим ҳолларда улар 2 баравар, 3, 4 ва ҳатто 10 баравардан ортиқ миқдорда оширилган. Давлат божининг бошқа ставкалари (жадвалда кўрсатилмаган) аввалги даражада сақланиб қолди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_