Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие льготы по НДФЛ доступны по ипотечным кредитам Как получить доступ к базам данных госорганов Как трактовать бонусы за привлечение клиентов Как не получить штраф за отсутствие цифровой маркировки Как рассчитать НДФЛ и ИНПС за сентябрь 2022 года

Айрим ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар енгиллаштирилди

02.12.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 30.11.2021 йилдаги “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-734-сон Қонун имзоланди.

 

Биринчидан, 1281-модда (Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши) қуйидаги таҳрирда баён этилди:

Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно) - БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Иккинчидан, 1282-моддадан (Транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида монитордан (дисплейдан) фойдаланиш) 2, 3-қисмлар чиқариб ташланди.

 

Учинчидан, 1283-модда (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши) 1283-модданинг биринчи-бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилиши тўғрисидаги 6-қисм билан тўлдирилди.

 

Тўртинчидан, 135-модда (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмаслиги ҳақидаги 4-қисм билан тўлдирилди. Қисм 2022 йил 1 мартдан амалга киритилади.

 

Бешинчидан, 1751-модда (Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш) бўйича ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар пасайтирилди. Айнан, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача (илгари - БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (илгари - БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Олтинчидан, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланганлик учун фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса - БҲМнинг 30 баравари (илгари - БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - БҲМнинг 50 бараваридан 150 бараваригача) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Наргиза Воҳидова.