Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Айрим ижтимоий нафақалар миқдори оширилди

02.02.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 31.01.2024 йилдаги ПФ-24-сон Фармони билан  айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

 

Фармонга кўра 2024 йил 1 февралдан  айрим тоифадаги фуқаролар учун пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилди.

 

Эндиликда қуйидаги ижтимоий таъминот турларининг минимал миқдори ойига 621 минг сўмни ташкил этади:

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;
  • қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда иш стажи тўлиқ бўлмаганда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм);
  • боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.

 

Мазкур миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.02.2024 йилдан кучга кирди.