Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Айрим ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим бепул берилади

09.12.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 июлдаги 153-сон “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 1 декабрда 2735-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Радиотехник ва электрон буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари тасдиқланди.

 

 

Ҳужжатда радиотехник ва электрон буюмлар ишлаб чиқариш ходимларининг 248 номдаги касблари (лавозимлари) бўйича махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг нормалари (фойдаланиш муддати кўрсатилган ҳолда) келтирилган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 9 декабрдаги 48-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.