Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Айрим спорт объектларини қуриш жойлари овоз бериш орқали аниқланади

11.04.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 07.04.2023 йилдаги  Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланди

 

Ҳужжат билан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги фаолиятининг 9 та устувор йўналиши тасдиқланмоқда.

 

Шунингдек, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлининг хусусий секторга ўтказилаётган вазифалари рўйхати тасдиқланмоқда.

 

Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳар йили 1 февралга қадар ўз тизимларида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган йиллик “Ёшлар дастури”ни Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режаси асоида амалга оширилиши йўлга қўйилади. Бунда тадбирлар ҳақида маълумот yoshlarportali.uz ягона электрон платформасида эълон қилинади.

 

2024 йил 1 январга қадар спорт соҳасини рақамлаштириш бўйича 24 та йўналишдаги ахборот тизимларини ўз ичига олган “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими ишга туширилади ҳамда УзАСБО дастуридаги маълумотлар билан интеграция қилинади.

 

Бунда жойларда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган спорт объектлари ва иншоотларининг камида 30%и электрон тизим орқали ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.

 

2023 йил 1 июлдан бошлаб спортчи идентификация карталари учун тўловлар миқдори уч баробарга камайтирилади, улардан фойдаланиш муддати 5 йил этиб белгиланади.

 

2024 йил 1 мартдан бошлаб спорт турлари бўйича ўтказиладиган расмий мусобақаларда иштирок этиши учун спортчиларнинг мансублиги ва уларнинг малакасини идентификация карталари (ID-карта) орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.

 

Спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ва уларни тайёрлаган мураббийларни рағбатлантириш учун маблағларнинг миқдорлари тасдиқланмоқда.

 

2023 йил 1 июлдан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси таъсис этилмоқда, унинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараварини ташкил этади. Ушбу стипендия тайинланган спортчиларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

 

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига идоравий мансуб бўлган тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда умрбод бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.