Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Айрим товарлар божхона божларидан озод қилинади

04.07.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2016 йилдаги 212-сон қарори билан Вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларга нисбатан божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш қўлланиладиган товарларнинг рўйхати ва озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари тасдиқланди.

 

Рўйхатда вақтинча олиб кирилган тақдирда божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш тақдим этилган товарлар кўрсатилган.

 

Ҳужжатда шартли озод этиш чет эллик жисмоний шахслар нотижорат мақсадлари учун 1 календарь йил мобайнида 90 календарь кунгача муддатга олиб кирадиган транспорт воситалари вақтинча олиб кирилган тақдирда ҳам тақдим этилиши белгиланган.

 

Чунончи, қуйидагилар автотранспорт воситаларини вақтинча олиб киришлари мумкин:

 

Ўзбекистон ҳудудида чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналар – бир ходимга 1 автовосита;

 

Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик агентлари ва маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шахсий фойдаланиш учун – ваколатхонанинг бир ходими ва унинг вояга етган оила аъзосига 1 автовоситадан, бироқ оила учун 2 автовоситадан кўп эмас.

 

Автотранспортни вақтинча олиб киришга миқдорий чеклашлар Ўзбекистон эришган аҳдлашувлардан келиб чиқиб, шунингдек тенглик шартларида ёки техник кўмаклашиш лойиҳалари ва инсонпарварлик лойиҳаларини амалга ошириш учун ўзгариши мумкин.

 

Ўзгартириш тўғрисидаги қарорни аккредитация бўйича ваколатли органнинг биринчи ўриндаги раҳбари қабул қилиб, кейин Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади.

 

Чет эл оммавий ахборот воситаларининг аккредитацияланган мухбирлари ва мухбирлик пунктлари ўз эҳтиёжлари учун – ҳар бир аккредитацияланган мухбир ва чет эл давлати мухбирлик пунктининг ходими учун 1 автотранспорт воситаси.   

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.