Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как перейти на налог с оборота, если отказались от торговой деятельности Как учесть автомобиль с «красивым» номером (пошаговая инструкция) Ходатайство об увеличении срока предоставления документов

Баҳоловчи сертификатини қандай олиш мумкин

17.04.2019

Читать на русском языке

 

Баҳоловчи малака сертификатини беришнинг янги тартиби тасдиқланди (15.04.2019 йилда 3153-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Президентнинг 10.01.2019 йилдаги ПФ–5624-сон Фармони билан баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлашни таъминлаш функциялари ЛБМАдан Давлат рақобат қўмитаси негизида ташкил этилган Давлат активларини бошқариш агентлигига (бундан кейин – Агентлик) ўтказилган. Тегишинча, энди худди шу орган талабгорлар учун малака имтиҳонини ташкил этади, улардан ҳужжатларни қабул қилиб олади ва баҳоловчи сертификатини беради. Шу муносабат билан Агентлик ушбу тартибни белгиловчи янги Низомни тасдиқлади.  

 

Талабгорларга қўйиладиган талаблар, имтиҳонга қўйиш учун улар тақдим этадиган ҳужжатлар пакети аввалгидек қолди.

 

Шу билан бирга талабгорни имтиҳонга қўймаслик асослари бирмунча ўзгарди. Рўйхатга «суд тартибида молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимни эгаллаш ёки ушбу соҳада муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганда» позицияси киритилди. Ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг аниқланиши эса асослар сирасидан чиқариб ташланди.  

 

Малака имтиҳонини топширишда талабгор паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг аслини тақдим этади. Илгари талаб қилинган маълумоти ҳақидаги ҳужжат, меҳнат дафтарчаси ва қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги сертификат имтиҳонда керак бўлмайди. Улар имтиҳонга қўйиш ҳақида ариза берилганда бошқа ҳужжатлар билан бирга топширилади.

 

Қандай имтиҳон ўтказилади ва сертификат берилади

 

Тартиб-таомилга сезиларли ўзгартиришлар киритилди. Илгари талабгорлар лойиҳани (чоп этилган «кейс»лар асосида улар ишлаб чиққан баҳолаш ҳисоботи) ҳимоя қилишлари ва имтиҳон саволлари бўйича суҳбатдан ўтишлари керак эди.

 

Энди малака имтиҳони компьютерда топшириладиган тест синовлари орқали талабгорнинг танловига кўра ўзбек ёки рус тилида ўтказилади. У 40 дақиқа ичида ўтказилади ва ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирувчи 75 та саволдан иборат бўлади.

 

Саволларнинг камида 70%ига тўғри жавоб берган талабгор имтиҳондан ўтган ҳисобланади. 

 

Малака сертификатининг амал қилиш муддати ўзгармади – 5 йил, у беш йиллик муддатларга узайтирилиши мумкин. Сертификатга эга бўлган баҳоловчи ҳар йили камида 40 соатлик малака ошириш курсларидан ёхуд махсус ўқув курсларидан ўтиши керак. Уларсиз сертификат муддати узайтирилмайди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.