Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг номоддий мероси рўйхатига киритилади

15.05.2019

Читать на русском языке

Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Термизда Республика маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ва Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Бу ЎзАда эълон қилинган Президентнинг 14.05.2019 йилдаги қарорида назарда тутилган.

 

Маданият вазирлиги ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда:

  • Термиз шаҳридаги бахшичилик мактаби негизида бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган Республика мактаб-интернатини ташкил этиш;
  • бахши учун мусиқа чолғулари (дўмбира, сибизға, чанқовуз, қўшнай, ғажирнай, бўламон, қўбиз кабилар) ишлаб чиқарадиган усталар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, устахоналар учун жой ажратиш, махсус ёғоч ва металл маҳсулотлари билан таъминлаш;
  • бахши-шоир, жиров ва оқинлар томонидан ижро этиладиган асарлар куйларини ноталаштириш;
  • ўзбек халқининг кўҳна ва бетакрор санъати намунаси бўлган бахшичилик санъатини ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш;
  • Қорақалпоғистонда, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида бахшичилик санъати давлат ансамблларини, ушбу санъат тури ривожланган бошқа ҳудудларда эса вилоят ансамблларини ташкил этиш;
  • тегишли ҳудудларда болалар мусиқа ва санъат мактаблари қошида бахшичилик санъати синфларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

 

Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • бахшичилик санъатининг илмий-назарий ва амалий асосларини чуқур ўрганиш ва мустаҳкамлаш;
  • соҳада шаклланган ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари, “устоз-шогирд” анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;
  • бахши-шоирлар, фольклоршунос олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг ижодий ва илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
  • маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва бошқа таълим муассасалари қошида бахшичилик санъати тўгаракларини ташкил этиш;
  • бахши-шоирлар ижодига кенг йўл очиб бериш, оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш;
  • бахшичилик санъатининг сара намуналарини тўплаш ва фондини яратиш, уларнинг аудио ва видео вариантларини кўпайтириш, бу соҳани юртимизда ва дунёда кенг тарғиб этиш учун АКТдан, телевидение ва Интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш;
  • бахшичилик санъати йўналишида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, бу борада ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, жумладан, турли халқаро анжуманлар ва танловлар, концертлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

 

Марказ ҳузуридаги Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • молиявий ва ташкилий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида бахшичилик санъатини янада ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган бахши-шоир, оқин ва жировларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни бахшичилик санъатига оид зарур адабиётлар, ўқув қўлланмалар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;
  • маданият ва санъат муассасалари қошидаги бахшичилик тўгаракларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур чолғулар ва жиҳозлар билан таъминлаш;
  • бахшичилик санъати билан боғлиқ илмий-тадқиқотлар, нашр ишлари ҳамда комплекс илмий экспедицияларни молиялаштириш;
  • бахшичилик санъатига доир ҳомийликни ривожлантириш, соҳага хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш;
  • қонунчиликда белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни жамғариш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш.

 

Олег Гаевой.