Ўтган ўқув йили билан солиштирганда «Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори» йўналиши бўйича контракт асосида 3 та қўшимча жой ажратилди, бунинг ҳисобига «Инвестицияларни бошқариш (банк сектори учун)» йўналиши бўйича контракт асосида 2 та жойга, «Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» йўналиши бўйича эса контракт асосида 1 та жойга камайди. Бошқа йўналишлар бўйича квота кўрсаткичлари сақланиб қолди.
Илгаригидек, Академиянинг қабул комиссиясига Академияга магистратурасига кириш жараёнида абитуриентлар тўплаган балларининг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда қабул кўрсаткичларига умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган) биноан Банк-молия академияси магистратурасига қуйидаги номзодлар қабул қилинади:
иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган;
ёши 35 дан ошмаган;
номзодни юбораётган вазирликлар ва бошқа ташкилотларда камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлган (кўрсатилган Низомда келтирилган Лавозимлар рўйхатига (банк, молия, солиқ тизимларида ва инвестиция лойиҳалари билан шуғулланувчи тармоқларда) мувофиқ лавозимларда).
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.