Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Должно ли малое предприятие на общеустановленных налогах сдавать финотчетность ежеквартально? Подробнее – в консультациях на buxgalter.uz

Банк бошқаруви раисининг номзодини МБ билан келишиш керак эмас

28.02.2019

Читать на русском языке

 

Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди (26.02.2019 йилда 943-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Маълумот учун: корпоратив бошқарув – тижорат банки фаолиятини бошқаришда акциядорлар, Кенгаш аъзолари ва бошқа раҳбар ходимлар томонидан амалга ошириладиган асосий фаолият ҳамда қоидалар мажмуаси. 2000 йилда қабул қилинган ҳужжатда акциядорлар ва банк Бошқарувининг роли, банк Кенгашининг умумий мажбуриятлари, касбга оид этика ва манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш, ошкоралик ва ахборотни ошкор қилиш белгиланган.

 

Бошқарув раисининг мажбуриятларига банк Кенгаши ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарорларини бажариш киради. У банк ишларини бошқариш учун зарур малака, ваколатга эга ва тартибли бўлиши ҳамда банкнинг энг муҳим ходимлари фаолиятини тегишли тарзда назорат қилиши лозим.

 

Илгари Бошқарув раиси номзодини Марказий банк билан келишиш талаб этиларди. Энди ушбу талаб бекор қилинди. У лавозимга банк Кенгаши қарори билан тайинланади, кейинчалик акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Одатда, танлов ўтказилади, унда хорижий менежерлар иштирок этишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.