Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Банк маблағлар ҳисобдан чиқарилгани ҳақида мижозни хабардор қилиши шарт

29.11.2019

Читать на русском языке

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга тегишли қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 3030-3, 22.11.2019 йил). 

 

Биринчидан, қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини эркин танлаш ҳуқуқи кафолатланади.

 

Иккинчидан, банк ва қарз олувчи-юридик шахс ўртасида тузилган кредит шартномасида қарз олувчининг хорижий валютада кредит олишга бўлган танлови акс эттирилиши лозимлиги белгиланди. Шунингдек валюта курсининг ўзгариши натижасида миллий валютадаги қарз юкининг ошиши билан боғлиқ равишда келиб чиқадиган оқибатлар қайд этилиши лозим. 

 

Учинчидан, банклар кредит бўйича қарздорлик тўлиқ сўндирилган санадан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмаган ҳолда қуйидаги чораларни кўриши шарт:

  • гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;
  • гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш.

 

Тўртинчидан, банк томонидан мижознинг ҳисобварағи ва (ёки) омонати, шу жумладан банк карталари бўйича (банк карталаридан фойдаланаётган пайтда «PIN-код»ни нотўғри терилиши оқибатида блокировкага тушган ҳолатлар бундан мустасно) амалиётлар тўхтатиб қўйилганда, банк кейинги кундан кечиктирмаган ҳолда мижозга бу ҳақда сабаблари келтирилган хабарномани юбориши шарт. Худди шундай муддатда банк томонидан кредитлар, микроқарзлар ва лизинг бўйича қарздорликларни сўндириш учун мижозни ҳисобварағидан маблағлар ҳисобдан чиқарилгани ҳақида хабардор қилиши шарт. Хабарномалар мижозларга шахсан топширилади, почта ёки электрон ёки бошқа алоқа воситалари орқали юборилиши мумкин. Хабарномани олиш усули мижоз томонидан мустақил равишда танланади ва банк ҳисобварағи ёки омонати шартномасида кўрсатилади.

 

Бешинчидан, жисмоний шахслар ва юридик шахслар банкнинг мансабдор шахслари шахсий қабулига ёзилиш учун ёзма равишда мурожаат қилган тақдирда, ушбу мурожаатлар келиб тушган санадан бошлаб 7 кундан кечиктирмасдан қабул санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда қабул белгиланганлиги, қабулни амалга оширадиган масъул ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2019 йилдан кучга кирди. 


Ленара Хикматова.