Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПлательщик НДС реорганизован путем присоединения: как возмещается НДС Что меняет цифровая маркировка в торговле прохладительными напитками (часть 2) Как правильно в чеках онлайн-ККТ отражать наименование товаров и услуг Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года

Банклар устав капиталининг энг кам миқдори белгиланди

25.04.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 19.04.2023 йилдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-831-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ банк устав капиталининг энг кам миқдори:

  • 2023 йил 1 сентябрдан эътиборан 200 млрд сўмни;
  • 2024 йил 1 апрелдан эътиборан 350 млрд сўмни;
  • 2025 йил 1 январдан эътиборан 500 млрд сўмни ташкил этиши керак.

 

Маълумот учун: ҳозирги кунда банк устав капиталининг энг кам миқдори 100 млрд сўмни ташкил этади.

 

Шунингдек, имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар банкнинг муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас (бундан чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар мустасно).

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.