Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Банкларда ҳисобварақлар очиш тартиби соддалашди

22.09.2015

2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 15 сентябрда 1948-10-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


 

Аниқлаштирилишича, ҳисобварақлар очиш учун банклар томонидан Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Илгари қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш имконияти назарда тутилганди. 

 

 

Шундай меъёр чиқариб ташландики, унга кўра юридик шахслар ўз асосий ҳисобварағини очгандан кейин бошқа банкларда миллий ва чет эл валютасидаги иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини улар ҳисобга қўйилган давлат солиқ хизмати органини хабардор қилган ҳолда очиш ҳуқуқига эга эдилар. 

 

 

Эндиликда тижорат банкларидан миллий валютада вакиллик ҳисобварағи очиш учун статистика органлари томонидан берилган Корхона ва ташкилотнинг ягона давлат рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини тақдим этиш талаб қилинмайди. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар, шунингдек бюджетдан маблағ олувчилар томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун эса банкка, бошқа ҳужжатлардан ташқари, эндиликда давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинади.

 

 

Шунингдек белгиланишича, Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчанинг (Йўриқномага 3-илова) муҳр изига тегишли ўринлари мижозда муҳр мавжуд бўлган тақдирдагина тўлдирилади.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган. 

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 21 сентябрдаги 37-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах