Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uzКак пересчитывать льготы по НДФЛ, если размер МРОТ изменится - читать на buxgalter.uz

Барча ҳудудларда ихтисослаштирилган тилларни ўқитиш мактаблари очилади

06.09.2019

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамаси 21.08.2019 йилдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 701-сон қарорни қабул қилди.

 

Умумий ўрта таълим муассасаларида немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тиллари ўқув дастурлари такомиллаштирилади. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб юқорида келтирилган хорижий тилларни ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини очишни бошлайдилар. Улар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида – Қорақалпоғистонда 3 та, ҳар бир вилоятда 2-3 тадан ва Тошкент шаҳрида 5 та ташкил этилади.

 

Қуйидагилар ихтисослаштирилган мактабларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда юқорида кўрсатилган хорижий тилларнинг чуқур ўрганилишини ташкил этиш;
  • хорижий тилларни ўрганишда ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
  • ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда хорижий тилларни чуқур ўрганиш учун давлат таълим стандартларидан ташқари қўшимча машғулотлар ташкил этиш;
  • хорижий тиллардан маҳоратли ўқитувчиларни жалб этган ҳолда таълим сифатини оширишга эришиш;
  • ўқувчиларнинг иқтидори ва истеъдодини аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича уларни миллий ва халқаро фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларда муносиб иштирок этишга тайёрлаш.

 

Шунингдек, Халқ таълими вазирлигига манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимиятлар билан биргаликда:

  • бир ой муддатда ихтисослаштирилган мактабларнинг уставларини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш;
  • 2020 йил 1 мартга қадар ўқув режаларини ишлаб чиқиш;
  • Клетт (Германия) нашриёти томонидан ишлаб чиқилган немис тили дарсликлари мажмуасининг халқ таълими тизимида 2018-2019 ўқув йилида тажриба-синовдан ўтказилганлигини инобатга олган ҳолда ихтисослаштирилган мактабларга ушбу дарсликларни харид қилиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, халқаро грантларни, чет эл инвесторларини ҳамда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағларини жалб қилиш;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 апрелдаги 281-сон қарорига мувофиқ ихтисослаштирилган мактабларда хорижий тиллар бўйича муқобил дарсликлардан фойдаланишни босқичма-босқич амалиётга жорий этиш;
  • ихтисослаштирилган мактабларга япон тили бўйича ўқитувчиларни жалб қилиш ва уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан, зарур ҳолларда эса Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига лавозим маошининг 50%игача миқдорида қўшимча ҳақ тўлашни жорий этиш (ВМнинг 22.04.2019 йилдаги 344-сон қарорига қаранг) топширилди.

 

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар ўқитувчиларини тайёрлаш учун тегишли ОТМларда қабул квоталари ажратишни (олис ва чекка ҳудудлардаги ихтисослаштирилган мактаблар эҳтиёжидан келиб чиқиб), шунингдек уларни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан хорижий мамлакатларга стажировка ўташга юборишни бошлайдилар. Шу билан бир вақтда ихтисослаштирилган мактабларга хорижий мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади.

 

11-синф битирувчиларига тегишли хорижий тилларни чуқур ўрганганлиги тўғрисида диплом ва сертификатлар бериш кўзланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.