Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Барча суғурта турлари - электрон шаклда

25.10.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 23.10.2021 йилдаги “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5265-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан 2022 йил 1 июлдан бошлаб суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади. Барча суғурта турлари бўйича суғурта полислари Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинади. У Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси билан биргаликда юритилади.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.

 

2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар ҳаёт суғуртаси соҳасида фаолият юритаётган суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50%га камайтирилади.

 

2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январга қадар иш берувчи томонидан ўз ходимлари учун бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш ва тиббий суғурта турлари бўйича тузилган суғурта шартномалари асосида суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромади сифатида қаралмайди.

 

Шунингдек, жисмоний шахсларнинг узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси шартномаси бўйича йўналтирган маблағлари ҳамда уларга тўланган суғурта тўлови (суғурта товони) солиққа тортилмайди.

 

Қуйидагиларга топшириқлар берилди:

а) Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилишини таъминлаш. Суғурта шартномаларини Ягона ахборот тизими орқали расмийлаштириш барча суғурта ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади;

б) Молия вазирлигига:

  • суғурта ташкилотлари томонидан ихтиёрий пенсия суғуртаси ҳамда узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ) ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳисобидан шаклланган маблағларни инвестиция қилиш мақсадида инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларга йўналтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • ҳаёт суғуртаси соҳасидаги миллий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда халқаро тажрибани республикада жорий этиш юзасидан Япониянинг The Foundation For The Advancement Of Life & Insurance Around The World (FALIA), Oriental Life Insurance Cultural Development Center (OLICD) ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг халқаро ҳаёт суғуртаси жамғармалари (уюшмалари) билан тажриба алмашинуви амалиётини йўлга қўйиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.10.2021 йилдан кучга кирди.

Эльмира Сиразиева.