Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақини тўлаб, ерга эга бўласиз

01.03.2019

Читать на русском языке

 

Аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 26.02.2019 йилдаги 169-сон қарори).

 

Бу ҳолда битим объекти аҳоли пунктлари қисмлари учун батафсил режалаштириш лойиҳаси: «қизил чизиқлар», қурилиш ва ер участкаларидан фойдаланишни тартибга солувчи чизиқлар, ердан фойдаланиш чегаралари, ҳудудларни зоналаш, улардаги қурилишлар навбатини ва ҳ.к. белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати ҳисобланади.

 

Яъни хусусий шерик – жисмоний ёки юридик шахс (давлат ташкилотларидан ташқари) батафсил режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилишини молиялаштиради. Битимда кўрсатилган лойиҳа ташкилоти бевосита ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Бунинг эвазига хусусий шерикка тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун битта ер участкасини доимий фойдаланишга олиш ҳуқуқи берилади. Ушбу лойиҳада қайд этилган чегаралар доирасида ер ажратилади.    

 

Лойиҳанинг ўзи ишлаб чиқилаётганда ва якунланганидан сўнг Қурилиш вазирлиги (давлат шериги) ҳудудий бўлинмаларига тегишли бўлади ва ҳатто тасдиқланганидан кейин ҳам хусусий шерикка берилмайди. Хусусий шерик лойиҳани ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш даврида у бўйича шаҳарсозлик ёки бошқа тусдаги талабларни белгилаш ҳуқуқига эга бўлмайди.

 

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги битим танлов асосида тузилади. Лойиҳани ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқишдан то шерикликни расмийлаштиришгача бўлган бутун тартиб-таомил схемада кўрсатилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.