Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Базавий фазовий маълумотлардан фойдалана олиш таъминланади

26.07.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 23.07.2021 йилдаги «Фазовий маълумотлар тўғрисида»ги ЎРҚ-702-сон Қонун имзоланди. Ушбу Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 26.12.2020 йилда қабул қилинган, Сенат томонидан 29.05.2021 йилда маъқулланган.

 

Қонунда фазовий маълумотлар, уларга ишлов бериш, фазовий маълумотларнинг метамаълумотлари, фазовий объектлар каби тушунчаларнинг мазмун-моҳияти қайд этилди.

 

Фазовий маълумотлар фазовий объектлар (табиий ва сунъий) тўғрисидаги маълумотлар бўлиб, уларнинг жойлашган ерини белгиланган фазовий-вақт координаталари тизимида аниқлаш мумкин.

 

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопортали – геоахборот ресурслари тўғрисидаги метамаълумотларни сақлаб турадиган ва улардан фойдаланишни Интернет тармоғи орқали таъминлайдиган фазовий маълумотларнинг интернет воситалари ва сервисларининг мажмуаси.

 

Фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек фазовий маълумотларга ишлов беришни амалга оширадиган шахсларнинг фазовий маълумотлар соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш;
  • базавий фазовий маълумотларнинг, улар метамаълумотларининг барча манфаатдор субъектлар учун очиқлигини ва улардан фойдалана олишни таъминлаш;
  • халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

 

Қонунда Вазирлар Маҳкамасининг, ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг, Мудофаа вазирлигининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, юритиш ва ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

 

Бундан ташқари, Қонун билан фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини, геопорталлар тармоғини юритиш, шунингдек уларни ривожлантиришга доир фаолиятни мувофиқлаштириш тартиби белгиланган.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач – 23.10.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах