Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Беларусь машиналари акциздан озод этилди

14.02.2017

Президентнинг 8.02.2017 йилдаги ПҚ–2762-сон Қарори билан ушбу ҳужжатга киритилган тузатишларга кўра, Беларусь Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва у ердан олиб келинаётган янги транспорт воситаларига энди тасдиқланган акциз солиғи ставкалари татбиқ этилмайди.

 

Хусусан, бу машиналарнинг қуйидаги турларига тааллуқли:

  • янги эгарли тягачлар (8701 20 101)1;
  • юк ташиш учун янги моторли транспорт воситалари (8704 22 910, 8704 23 910 4, 8704 23 910 9, 8704 32 910);
  • юк ташиш учун бошқа моторли транспорт воситалари (8704 90 000 0).

 

Эслатиб ўтамиз, 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорга мувофиқ ушбу имтиёз Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилаётган ва у ердан олиб келинаётган янги транспорт воситаларига ҳам татбиқ этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Олег ЗАМАНОВ,

 экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Акциз солиғи тўланадиган ишлаб чиқариладиган товарларга 2017 йил учун акциз солиғи ставкалари индексация қилинди

 

 

1Қавсларда ТИФ ТН кодлари келтирилган.