Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

Бензин ва дизель ёқилғиси нархларини бозор белгилайди

06.04.2020

Читать на русском языке

 

2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси, шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади. Нефтни қайта ишлаш заводлари уларни фақат биржа савдолари орқали сотади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 15 августдан бошлаб давлат Аи-91 маркали бензинни биржа товарлари жумласига ўтказиб, уни сотиш нархларини белгиламай қўйди. Бироқ Аи-80, дизель ёқилғиси, шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси учун «давлат нархларини» тегишли ёқилғининг бир литри учун 4 500, 5 400 ва 5 700 сўм этиб белгилашда давом этди.

 

Тегишинча, 1 майдан бошлаб ушбу амалиётга ҳам барҳам берилади. Айни пайтда:

биринчидан, бюджет ташкилотлари, пахта хомашёси ва ғалла ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича давлат корхоналарига дизель ёқилғиси (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғиси) ўтган чоракдаги биржа савдолари натижаларига кўра шаклланган ўртача биржа нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилади. Шунингдек, уларга нефтни қайта ишлаш заводларидан нефть маҳсулотларини биржа савдолари орқали харид қилиш ҳуқуқи тақдим этилади; 

иккинчидан, нефтни қайта ишлаш заводлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базаларининг буюртманомаларига кўра юқорида кўрсатиб ўтилган истеъмолчиларга сотилган дизель ёқилғиси (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғиси) ҳажми учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан белгиланадиган чегирмани тақдим этади;

учинчидан, 2020 йил 1 майдан бошлаб нархларни жаҳон биржаларидаги Brent нефти котировкаларига боғлаб қўйган ҳолда, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Шўртан ГКК» МЧЖ томонидан сотиладиган нефть ва газ конденсати учун янги ички тармоқ нархлари, нефть маҳсулотлари ва углеводородларни импорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига нефть маҳсулотлари ва углеводородларни нефть базаларининг бўш сиғимларида сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тарифлар белгиланади.

 

Солиқ солиш масалалари ҳам тартибга солинган. Юридик шахслар, шу жумладан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базалари томонидан нефть маҳсулотларини қайта сотиш учун нефтни қайта ишлаш заводларидан биржа савдолари орқали сотиб олиш якуний истеъмолчига сотилганда тўланиши лозим бўлган акциз солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда амалга оширилади. Бунда, ушбу юридик шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган нефть маҳсулотлари ҳажми қисмида акциз солиғи белгиланган тартибда тўланади. Табиий газ қазиб олувчи ташкилотлар томонидан газни қайта ишлаш ва уни утилизация қилиш ташкилотларига сотиладиган табиий газ ҳажми эса якуний истеъмолчига реализация қилинадиган ҳажм сифатида кўрилмайди.

 

Президентнинг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ–4664-сон қарори билан нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар ҳам назарда тутилган:

  • тармоқ корхоналарининг операцион самарадорлигини яхшилаш бўйича «Йўл харитасини» ишлаб чиқиш;
  • нефть-газ тармоғидаги барча корхоналарда коррупцияга қарши «комплеанс-назорат» тизимини жорий этиш;
  • юқори малакали хорижий эксперт ва мутахассислар, шу жумладан хориждаги ватандошларни нефть-газ тармоғи корхоналарига ишга ёллаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • нефть-газ тармоғидаги фаолият турларини лицензиялашни такомиллаштириш ва соддалаштириш;
  • «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ устав жамғармаларида давлат улушини ошириш.