Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бепул юридик ёрдам учун – маслаҳат бюроларига

10.09.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 6.09.2019 йилдаги “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 741-сон қарори қабул қилинди.

 

Аҳолига бепул юридик маслаҳатлар ва амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун  “Мадад” - муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти вилоятларда бўлинмалари билан ташкил этилмоқда. Туманларда (шаҳарларда) маслаҳат бюролари фаолият кўрсатади.

 

Янги тузилманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича шу жумладан, онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;
  • фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни сафарбар этиш;
  • фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб бориш, таҳлил натижасига кўра ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усулларни, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини татбиқ этиш;
  • “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталининг мунтазам равишда юритилиши ва янгилаб борилишини таъминлаш. Эслатиб ўтамиз, аҳолига бепул маслаҳатлар порталини ўз ичига олган “Advice.uz” тизими Президентнинг 9.01.2019 йилдаги ПФ-5618-сон Фармони билан ташкил этилган ва 1 июлдан ишга туширилган. Бундан ташқари, 2020 йил 1 январга қадар Миллий ҳуқуқий интернет порталини яратишни тугаллаш вазифаси топширилган.

 

Муассасанинг марказий аппарати пойтахтда Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй манзилида (Адлия вазирлиги биноси), бўлинмалар ва бюролар – ҳудудий адлия органлари ёки туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари биноларида  жойлаштирилади.

 

ДУКдан давлат муассасасига айлантирилаётган “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни барча давлат органлари ва ташкилотларига етказиш, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан (ҚҲММБ) фойдаланишини таъминлаш юклатилди.  Шу каби, қайта ташкил этилаётган Адлия органлари ва муассасаларида ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ҚҲММБ ҳамда бошқа ахборот тизимлари, жумладан “Advice.uz” портали ва “Нотариус” ахборот тизимининг фаолиятини кузатиб боради, шунингдек телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатади.

 

2020 йил 1 июлга қадар ҚҲММБни модернизация қиладилар, “ақлли” излаш функциясини жорий этадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.