Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2026 йилдаги 498-сон қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:
• Агентлик фаолиятини ташкил этиш тартиби;
• Агентликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
• Агентлик ва унинг марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари;
• Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари.
Агентликнинг асосий вазифалари:
• таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва натижаларини баҳолаш, танловлар ўтказиш;
• миллий тест тизими асосида малака имтиҳонларини ўтказиш ва давлат намунасидаги миллий сертификатлар бериш;
• тест топшириқлари, саволлар банки, баҳолаш мезонлари, спецификациялар, кодификаторлар ва бошқа баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
• раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини текшириш;
• ўрта, касб-ҳунар, олий таълим, хорижий мамлакатларда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш, шунингдек, таълим муассасалари томонидан берилган расмий ҳужжатларга апостил қўйиш;
• буюртма асосида билим ва кўникмаларни баҳолаш учун имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш;
• ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





