Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Бинар ҳимоя: битта диссертация – иккита талабгор

18.02.2020

Читать на русском языке

1 мартдан бошлаб бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш амалиёти 3 йилга жорий этилади. Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 74-сон қарорида қайд этилган. 

 

Ўзбекистон миллий университетига (кейинги ўринларда - ЎзМУ) тажриба давомида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиши ҳамда илмий даражаларни талабгорларга мустақил бериш ҳуқуқи тақдим этилди.

 

Тажриба мақсади – докторлик диссертацияларидаги илмий натижаларни амалиётга тезкор жорий этиш, ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш ва рағбатлантириш. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тажриба ўтказилишини назорат қилади. 

 

Янги тизим кейинчалик ўтказилган тажриба натижаларига қараб уч йил ўтгач татбиқ этилиши кутилмоқда. 

 

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизимида муайян фан тармоғи бўйича битта диссертацияни икки нафар тадқиқотчи ҳимоя қилади. Бинобарин улардан биттаси фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлиши лозим. Унга ҳимоя натижаларига кўра фан доктори (DSc) илмий даражаси берилади. Илмий даражага эга бўлмаган иккинчи талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.

 

«Бинар» диссертациянинг мажбурий талаби – тадқиқотнинг илмий натижалари бўйича ихтирога патентлар ёки селекция ютуқларининг амалиётга жорий этилиши. Шунингдек илмий ишланмаларни амалиётга жорий этган ташкилотнинг хулосаси тақдим этилиши лозим, унда тажриба тариқасидаги синовдан олинган ёки кутилаётган натижа кўрсатилади. Бундан ташқари, талабгорлар томонидан докторлик илмий даражасига талабгорлар учун амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган барча талаблар бажарилиши лозим.

 

Диссертацияни ҳимоя қилиш учун тадқиқотчилар иш олиб борган олий ўқув юрти ёки илмий-тадқиқот муассасаси томонидан ЎзМУ ҳузурида фаолият кўрсатаётган Илмий даражалар берувчи илмий кенгашга ариза ва белгиланган ҳужжатлар топширилади. Диссертация илмий натижалар жорий қилинган ташкилот раҳбари ва вакиллари иштирокида ЎзМУ кенгашида муҳокама қилинади. Муҳокама натижасига кўра илмий даражалар бериш тўғрисида қарор чиқарилади. Сўнгра докторлик илмий даражаларида тасдиқланган талабгорларга давлат намунасидаги дипломлар уч иш куни ичида расмийлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.02.2020 йилдан кучга кирди.  


Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах