Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как будут регистрироваться договоры аренды с 1 января Учет движения ТМЦ придется вести в системе ГНК Когда истекает срок возврата излишне уплаченных таможенных платежей Как установить перерывы в течение рабочего дня

Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш тизими шакллантирилади

06.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2021 йилдаги “Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 405-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олган электрон техник паспортлар босқичма-босқич шакллантирилади.

 

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар босқичма-босқич ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини Ягона интеграциялашган платформага киритилишини таъминлашлари керак.

 

Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириб, платформага доимий киритиб борилишини таъминлаш вазифаси юкланди.

 

Қарор билан Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан, Фанлар академияси Қурилиш вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар йили 15 январга қадар платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиб чиқади. Мазкур ахборот Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этилади.

 

ФВВ ахборот олинган кундан эътиборан 15 кун муддатда вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга инструментал-техник текширувдан ўтказиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборади.

 

Олти ой давомида улар сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларини сейсмик ҳолатини мустаҳкамлаш чораларини кўришлари зарур.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.