Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Бинони уй-жой фондидан нотурар жойга ўтказиш янада осонлашди

08.11.2016

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома” хизмати янгиланди

Энди хизмат ижрочилари қаторига туман ҳокимиятлари ҳам киритилди. Хизмат ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар учун мўлжалланган.

 

Аризани топшираётганда электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш зарур:

  • бинога биргаликда эгалик қилувчилар ва вояга етган оила аъзоларининг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги;
  • кўп қаватли уйларнинг турар жой мулкдорлари ширкати розилиги;
  • аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Хизмат пуллик. Аризани кўриб чиққанлик учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

  • энг кам иш ҳақининг 10% миқдорида – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари учун;
  • ЭКИҲнинг 20% миқдорида –Тошкент шаҳри учун;
  • ЭКИҲнинг 30% миқдорида – вилоят бўйсунувидаги туманлар ва шаҳарлар ҳудудлари учун.

 

Ариза 11 кундан кўп бўлмаган муддат ичида кўриб чиқилади. Натижада ариза берувчига нотурар жойни қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома илова қилинган ҳолда қабул қилинган қарор ҳақидаги билдиришнома юборилади ёки асосли рад жавоби берилади. Рад этиш сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

 

  • ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса;
  • ариза берувчи ва турар жой рухсат берувчи талаблар ва шартларга жавоб бермаса;
  • ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки хато маълумотлар келтирилса;
  • ўрганиш натижасида асосли рад этиш хулосаси мавжуд бўлса.

 

 

Мавзуга оид материал:

 

Муассиснинг кўчмас мулки ва мулк ҳуқуқини  рўйхатдан ўтказиш: муаммо бор

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах