Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Биржа савдолари – алоҳида товар секциялари орқали

25.03.2020

Читать на русском языке

 

Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди (18.03.2020 йилдаги 170-сон ВМҚга қаранг).

 

Ҳужжат биржа савдоларини такомиллаштиришга, хусусан ўтказиладиган электрон савдолар шаффофлигини ҳамда ушбу жараёнларга аралашишга йўл қўйилмаслигини таъминлашга қаратилган. Бунинг учун қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси тасдиқланган:

  • электрон биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига инновацион IT-технологияларни жорий этиш;
  • нархларни, талаб ва таклифларни прогнозлаштириш мақсадида товар бозорларида конъюнктурани ва унга жиддий таъсир ўтказувчи омилларни ҳар томонлама таҳлил қилиш; 
  • биржа савдоларини ўтказиш шаклларини такомиллаштириш, янги савдо воситаларини жорий этиш, шунингдек электрон тижоратни жадал ривожлантириш;
  • халқаро стандартлар талабларига мувофиқ замонавий ва самарали молиявий ва НR-менежмент услубларини жорий этиш.

 

2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидагилар назарда тутилган тартиб жорий этилади:

  • товар сегментлари бўйича биржа савдоларини маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ва биржа аъзоларига фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда алоҳида секцияларда ўтказиш;
  • маҳсулотни секция тамойили бўйича сотишни таъминлаш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмини инобатга олган ҳолда, юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш;
  • биржа савдоси қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича фаолият кўрсатувчи биржа аъзоларининг малака даражасини мунтазам (ҳар 3 йилда бир марта) аниқлаш.

 

Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатда қуйидагилар батафсил кўрсатилган:

  • биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотлар ҳажмини шакллантириш ва уларни сотиш;
  • етказиб берилаётган товарнинг бошланғич нархи ҳамда ўзаро ҳисоб-китоблар ва маҳсулотни юклаб жўнатиш механизмини белгилаш;
  • маҳсулотни 1 ойдан ортиқ муддатга кечиктирган ҳолда етказиб бериш шарти билан (форвард савдо тури бўйича) сотиш;
  • ўртача биржа котировкаларини (нархларини) ҳисоблаш;
  • маҳсулот нархлари мониторингини юритиш;
  • товарни экспортга реализация қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.03.2020 йилдан кучга кирди.       

 

Ленара Хикматова.