Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Биржада заргарлик буюмларини сотишда чегирмалар узайтирилди

16.10.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 15.10.2025 йилдаги ПҚ-303-сон қарори билан заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳолининг юқори сифатли маҳаллий заргарлик буюмларига бўлган талабини қондириш чоралари белгиланган. 

 

Қимматбаҳо металларни биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотишда тақдим этиладиган чегирмаларнинг амал қилиш муддати 2029 йил 1 февралгача узайтирилади. Эслатиб ўтамиз, чегирмалар Президентнинг 23.12.2022 йилдаги ПҚ-452-сон қарорига мувофиқ тақдим этилган.

 

2026 йил 1 февралдан мазкур чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатини шакллантиришда қуйидаги қўшимча мезонлар ҳисобга олинади:

  • ташкил этилган янги иш ўринларига (машғулотларнинг халқаро стандарт классификатори - МСКЗ - 08, код 7313) ишга қабул қилинган заргарлар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузиш, уларга МҲТЭКМнинг 4 бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисоблаш (солиқ органлари томонидан тасдиқланган ҳолда);
  • тадбиркорлик субъектининг заргарлик марказларида камида бир ой давомида фаолият юритиши.

 

Шунингдек, олтинни биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш ҳажмини ошириш чораларини кўриш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова