Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бизнес-омбудсманнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ташкил этилди

10.01.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 6-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Бизнес-омбудсман девонининг бюджетдан ташқари жамғармаси ташкил этилмоқда ва тегишли низом тасдиқланмоқда.

 

Жамғарма маблағлари:

  • Бизнес-омбдусман девонининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • ходимларни моддий рағбатлантириш, ўқув курсларида ўқитиш учун сарфланади.

 

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

  • Бизнес-омбудсман томонидан қўлланилган жарималар суммаси ҳамда расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар асосида судлар томонидан қўлланилган жарима суммасининг 100 % миқдори;

 

Маълумот учун: Бизнес-омбудсман хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширишлар ўтказиш, уларни хомийликка мажбурлаш каби  жами 9 та турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқишга ҳақли. 

 

  • техник кўмаклашиш маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг  ҳомийлик хайриялари;
  • вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар.

 

Жамғармага раҳбарлик қилиш ва маблағларни сарфлаш масалалари жамғарма Кенгаши томонидан амалга оширилади, Бизнес-омбудсман Кенгаш раиси ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.01.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.