Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Бизнес олий мактаби тадбиркорларни ўқитиш билан шуғулланади

03.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 30.07.2020 йилдаги “Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  460-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентнинг 26.03.2020 йилдаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5975-сон Фармони билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ҳамда ССП ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига (кейинги ўринларда - Иқтисодий тараққиёт вазирлиги) ўтказилган ҳамда уларнинг негизида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда - Олий мактаб) ташкил этилган.

 

Қуйидагилар Олий мактабнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • республика иқтисодиётини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув кадрлари, шу жумладан олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
  • кичик бизнес ва тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш, маркетинг, менежмент ва иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа йўналишлари бўйича магистрларни, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
  • иқтисодиётда эркин рақобат муҳитини шакллантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, товар ва молия бозорларида монопол мавқега эга бўлган корхоналарга қўлланилган имтиёз ва преференциялар самарадорлигини баҳолаб бориш ва тегишли масалалар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
  • халқаро эътироф этилган хорижий олий ўқув юртларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви ҳамда бошқа соҳаларда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликда дастурларни (joint programs) амалга ошириш;
  • аҳолининг тадбиркорликка қизиқиши бўлган қатламларини ҳамда тадбиркорларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича қисқа муддатли пулли, хусусан, кейинчалик бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ўқитишни ташкил этиш;
  • оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олишни мўлжаллаган аҳоли қатламлари учун қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш;
  • аҳоли ҳамда тадбиркорларга тадбиркорлик ва бизнесга оид ўқув материалларини (жумладан, электрон шаклда) тайёрлаш.

 

Қарор билан:

  • Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг тузилмаси;
  • Олий мактабнинг Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги ҳудудий филиалларининг намунавий тузилмаси;
  • Олий мактабнинг Васийлик кенгаши таркиби;
  • Олий мактаб магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Олий мактаб магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат дипломининг намунаси;
  • Олий мактабнинг қисқа муддатли малака ошириш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси тасдиқланди.

 

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги Олий мактабнинг муассиси ҳисобланади ва у олий таълим муассасаси ҳисобланади. Мактаб директори ва унинг ўринбосарлари иқтисодий тараққиёт вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

Қарор билан Олий мактаб фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари ва фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалалари белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Қаюмов.