Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие платежи должен сделать бухгалтер НОУ при получении лицензии на оказание образовательных услуг – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ, если дивиденды были направлены на увеличение УФ до 1 апреля 2018 года – читайте на buxgalter.uzГлавбух уходит в отпуск без проблем: генеральный план подготовки – читайте на buxgalter.uz

Бизнес учун янги микрокредит маҳсулотлар жорий этилади

05.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2017 йилдаги 655-сон қарори билан Фаолиятини бошлаётган тадбиркорлар учун микромолиявий хизматлардан фойдаланиш жойлари, уларнинг кўлами ва ҳажмларини кенгайтириш бўйича 2017 — 2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Уни рўёбга чиқариш 3 та асосий йўналиш бўйича амалга оширилади.

 

1 – Микромолиявий хизматлар ҳажмини кўпайтириш.

 

Хусусан, ташкил этилганига 6 ойдан ошмаган тадбиркорлик субъектларига 24 ойгача қуйидаги миқдорларда микрокредитлар ажратиш механизмини жорий этиш режалаштирилган:

  • юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларига — ЭКИҲнинг 50 бараваригача;
  • микрофирмалар ва деҳқон хўжаликларига (юридик шахс мақомига эга), кам таъминланган оилалар ва ўқув муассасалари битирувчиларига тадбиркорлик фаолияти, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун — ЭКИҲнинг  100 бараваригача.

 

Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун янги иш ўринлари яратиш шарти билан 24 ойгача бериладиган микрокредитлар ҳажми ЭКИҲнинг 500 бараваригача етказилади.

 

Шунингдек, биргаликдаги жавобгарлик асосида микрокредитлар ажратиш жорий этилади, жумладан:

  • 3-5 кишидан иборат гуруҳ ташкил этилганидан қатъи назар, биргаликдаги жавобгарлик асосида кафолат таъминотисиз кредит ажратиш;
  • гуруҳнинг ҳар бир аъзосига 1 йилгача ЭКИҲнинг 15 бараваригача бир хил миқдорда микрокредит ажратиш.

 

Ҳунармандлик фаолиятини ташкил этиш ва касаначиликни ривожлантириш учун алоҳида кредит маҳсулотлари ишлаб чиқилади.

 

Бундан ташқари, ушбу йўналиш доирасида кам таъминланган оилалар учун қуйидаги якка тартибдаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган:

  • кам таъминланган оилаларни микрокредитлар билан кафолатли таъминлаш учун бериладиган суғурта полислари бўйича 1%гача суғурта мукофоти ундиришни амалиётга жорий қилиш;
  • уй-жой шароитларини яхшилаш учун истеъмол кредитлари ажратиш.

 

2 – Аҳоли бандлигини таъминлаш механизмини яратиш.

 

Бунда республика аҳоли яшаш жойларини банк хизматлари билан қамраб олиш, тадбиркорлик фаолиятининг асослари, бизнес-режалар тузиш, ушбу соҳадаги қонунчилик бўйича ўқув курслари ташкил этиш, бизнес-режалар тузиш,  соҳага оид қонунчилик бўйича ўқув курслари ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларда банк хизматларининг роли ва иштирокини кенгайтириш ва бошқалар режалаштирилган.

 

3 – «Микрокредитбанк» фаолияти самарадорлигини ошириш учун ресурсларни ва моддий-техник базани кенгайтириш чоралари.

 

Қарор билан банк Кузатув кенгашининг асосий вазифалари ва таркиби тасдиқланган. Унинг ресурс базаси мустаҳкамланишига қуйидагилар кўмак беради:

  • янги жозибадор омонат турларини жорий этиш ҳисобидан банк депозит базасини мунтазам кенгайтириш;
  • юридик шахслар депозитларини жалб этиш ишларини амалга ошириш;
  • банк устав капиталини Молия вазирлиги ва Марказий банк маблағлари ҳисобидан ҳар йили 10%га ошириш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



 Олег Заманов,

экспертимиз.