Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

Бизнес ва маҳаллий ҳокимиятларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартибга солинди

15.08.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 2019 йил 13 августдаги Фармони билан бизнес ва маҳаллий ҳокимият органлари ўзаро ҳамкорлигининг янги тизими жорий этилаётир.

 

Хусусан, барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифалари белгиланди. Улар жумласида, масалан, молиявий ҳамда товар ва хом ашё ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш, шунингдек ишончли шериклар ва маҳсулотлари учун янги бозорларни топишда амалий ёрдам кўрсатиш.

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига қуйидагилар тақиқланди:

  • тадбиркорлик субъектларини ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан, ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, темир-терсак ва макулатура йиғиш ҳамда бошқа ишларга мажбурий жалб қилиш;
  • тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай шаклда қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга (экиш ва йиғиб олиш ишларига) ва меҳнат ресурслари, пул маблағлари ва бошқа моддий бойликларни йўналтириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш;
  • тадбиркорлик субъектлари иштирокида мажбурий тартибда, шу жумладан, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.

 

Бундан ташқари, 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва ҳокимларнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ССП ва Бош вазир қабулхоналарининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаганлиги ва унга жалб қилинганлиги, тегишли ҳудудда уларнинг сони оширилганлиги учун рағбатлантирилади.

 

Шу муносабат билан Давстатқўм, ДСҚ ва Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги кўрсатилган санадан бошлаб:

  • тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, маълум сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олишнинг ягона ёндашувини;
  • тадбиркорлик субъектларининг демографияси, шу жумладан, уларнинг фаолият даври бўйича статистик маълумотлар шакллантирилишини;
  • ҳар ойда Бош вазирнинг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаши керак.

 

Шу билан бир қаторда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва ҳокимларнинг иқтисодий ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига қўшимча вазифалар юклатилди. Улар кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилиши, ижро этилиши ва мониторингида иштирок этишлари, соҳани ривожлантириш юзасидан ўз таклифларини янги Агентликка киритишлари лозим бўлади.

 

Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида эса жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади. Унга фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакиллари киради. Кенгашлар бизнеснинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш билан шуғулланади. Кенгашлар йиғилишларида айтилган  таклифлар ва ташаббуслар кейинчалик амалда бажарилиши учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Агентликка юборилади. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва ҳокимларга жамоатчилик кенгашларининг самарали фаолияти юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилди.

Олег Заманов.