Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уведомление (хабарнома) о продаже доли в уставном фонде: что оно значит и как на него реагировать Кто и на каких условиях может перейти на упрощенный НДС 6% Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за июнь 2026 года

Бизнесда кўпроқ фойда қолади

05.01.2018

 

Фойда солиғи ставкасининг 7,5%дан 14%гача оширилиши ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг бекор қилиниши муносабати билан фойдага нисбатан солиқ юкининг камайишига олиб келади.  

 

2018 йилдан бошлаб ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг бекор қилиниши туфайли солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимидаги корхоналар фақат юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлайди. Шу муносабат билан фойда солиғи ставкаси аксарият тўловчилар учун 14% этиб белгиланди (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 7-илова). Расман у оширилди – 2017 йилда у 7,5%га тенг эди. Бироқ амалда, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг (8%) бекор қилинишини инобатга олганда у 0,9%га камайди.

 

14% ставка бўйича фойда солиғини аукционлардан ва оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган юридик шахслар ҳам тўлайди. 2017 йилда фойда солиғини улар алоҳида – 35% ставка бўйича тўлашди.

 

Қуйидагилар учун фойда солиғининг алоҳида ставкалари сақлаб қолинади:

  • тижорат банклари – 22%;
  • мобиль алоқа хизматлари кўрсатадиган уяли алоқа компаниялари. Рентабеллик даражаси 20%гача бўлганда солиқ ставкаси 14%ни ташкил этади. Рентабеллик даражаси 20%дан юқори бўлганда – рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлган фойда суммасининг 50%и.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.