Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

Бизнесга – янги божхона имтиёзлари

17.10.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 15.10.2018 йилдаги «Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3970-сон қарори имзоланди. 

 

Биринчидан, 1.01.2020 йилга қадар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча тадбиркорлик субъектлари мамлакатимизга туяқушлар (ТИФ ТН кодлари 0106 33 001 0, 0106 33 009 0), шунингдек бирламчи шаклдаги этилен полимерларини (ТИФ ТН коди 3901) олиб кираётганда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

 

Иккинчидан, 2017–2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури (18.01.2017 йилдаги ПҚ–2731-сон қарорга қаранг) доирасида божхона имтиёзи жорий этилди.

 

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 1.01.2020 йилга қадар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилди.

 

Божхона имттиёзлари қўлланилган ҳолда олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини шакллантириш тартиби – бу ерда.

 

Мажбурий шарти – улардан фақатгина ушбу туманларда фойдаланилади. ДСҚ ва ДБҚ имтиёзлар қўлланилган ҳолда олиб кириладиган товарлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни таъминлайди. Сотилган, бепул бериб юборилган ёки бошқа шаклда ўзгага берилганда, имтиёз берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси, шунингдек молиявий санкциялар Давлат бюджетига ундирилади.

 

18.01.2017 йилдаги ПҚ–2731-сон қарорнинг 4-бандида аввалбошдан назарда тутилган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги тадбиркорлик субъектларини ЯСТ тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёз ўзгартиришсиз қолдирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.10.2018 йилдан кучга кирди.   

 

Олег Заманов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_