Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Бизнесменлар мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион лойиҳаларни амалга ошириши мумкин

13.06.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2019 йилдаги “Мактабгача таълим тизимига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 487-сон қарори қабул қилинди.

 

Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази (кейинги ўринларда - Инновацион марказ) давлат муассасасидан МЧЖга ўзгартирилди, Мактабгача таълим вазирлиги унинг муассиси этиб белгиланди.

 

Қуйидагилар унинг вазифалари этиб белгиланди:

  • бошқарувнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва мактабгача таълим соҳасига жорий этиш;
  • таълим-тарбия жараёнига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимининг тегишли равишда ишлашини таъминлаш;
  • мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • ахборот хавфсизлигининг тегишли даражасини таъминлаш, МТВ тизимида ягона ахборот маконини шакллантириш;
  • мактабгача таълим соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишни самарали ташкил этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари, стартап-лойиҳалар ташаббускорлари, олимлар, молия институтлари за бошқа манфаатдор шахслар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун зарур ташкилий-техник ва молиявий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;
  • таълим-тарбия жараёни доирасида фойдаланиш учун ўқув-методик материалларни, мультимедиа контентини, мактабгача таълим тизими ташкилотларининг педагоглари ва раҳбарларини ўқитиш ҳамда турли телекоммуникация каналлари орқали тарқатиш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш;
  • мактабгача таълим тизими ходимларининг инновацион ахборот-коммуникация ва педагогика технологиялари соҳасидаги билим ва малакасини ошириш, инновацион таълим муҳитини ташкил этиш;
  • МТМ биноларининг прототипларини ва технологияларни экспертизадан ўтказиш орқали болалар учун хавфсиз таълим муҳитини яратиш, кейинчалик келажакда янги мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун концептуал намуналарни тасдиқлаш.

 

Инновацион марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа юридик шахслар ташкил этиш, фаолият юритаётган хўжалик жамиятлари, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги қўшма корхоналар устав капиталида (устав фондида) улуш (акциялар) сотиб олиш ҳуқуқига эга.

 

Унинг фаолияти:

  • ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда кредитлари;
  • Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон норезидентларининг хайрия маблағлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

 

2022 йил 1 январга қадар Инновацион марказ барча солиқлардан озод этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.