Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Можно ли применить льготы к матпомощи совместителя Утверждены формы статотчетности на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть II Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ 8 главных НПА для фермерских хозяйств в 2021 году 7 важных нововведений в проекте НПА о теневой экономике Льготы по НДС привязали к ИКПУ

Бизнесни тугатиш осонлашади

10.06.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 7.06.2019 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5739-сон Фармони қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, яқинда биз мазкур ҳужжат лойиҳасини ёритган эдик. У жиддий ўзгаришларсиз қабул қилинганлиги сабабли лойиҳа шарҳи билан танишишни тавсия қиламиз.

 

Фармонда назарда тутилган тартиб 2020 йил 1 январдан ишга тушади. Бироқ, бунинг учун норма ижодкорлиги ишини амалга ошириш талаб этилади.

 

Хусусан, Фуқаролик ва Иқтисодий процессуал кодексларга, шунингдек  “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга тузатишлар киритишлари лозим. Уларга молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни 3 йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказиш ва фаолияти тикланмаган тақдирда уларни Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқариш киритилади.

 

Бундан ташқари:

  • Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.